Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган якуний натижаларга кўра, 80,23 фоиз овоз билан амалдаги президент Александр Лукашенконинг қўли баланд келган.
Сайловда аҳолининг 84,23 фоиз сайловчилари иштирок этган. Давлат раҳбари лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилди.
Светлана Тихановская (партиясиз) — 9,9% овоз, Анна Канопацкая (партиясиз) — 1,68%, Сергей Черечень («Грамада» партиясидан) — 1,13%, Андрей Дмитриев (партиясиз) — 1,04% овоз тўплаган.
Шунингдек, 6,02 фоизи овоз берувчи ҳаммага қарши овоз берган.
Маълумот берилишича, сайловларда ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмаган. Шундай бўлса-да, сайлов натижаларидан норозилик ҳолатлари кузатилган.