Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 400 га яқин ёш полвонлар турли вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашмоқда.
Мусобақа очилиш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар юртимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларига қаратилаётган юксак эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
Чемпионат 12 апрелга қадар давом этади.
Илҳом РАҲМОНОВ