Юртимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги пиллакорлар ҳам ўз меҳнати самарасини кўрмоқда.
Ушбу туманнинг Мўғол маҳалласида фаолият юритаётган “Tal'at-San'at Usmon” фермер хўжалиги “кумуш тола” хирмонини жамлаб, белгиланган режани ортиғи билан бажаришди.
Фермер ўзига белгиланган 160 килограмм давлат нормасини 50 килограмм ортиғи билан бажарди.
Мавсумда биринчи бўлиб барака ҳосилини топширган Талъат Шодмонов сингари фермерлар эришган юксак натижа бошқаларга намуна бўлди.