Бельгия ва Швеция терма жамоларининг Евро-2024 саралаши доирасида Брюсселда ўтаётган ўйини терактда меҳмонларнинг икки мухлиси отиб ўлдирилгани туфайли биринчи бўлимдан сўнг тўхтатилганди. Бу ҳақида аввал хабар берган эдик.
Баҳснинг биринчи бўлими 1:1 ҳисобида якунланганди. Кеча УЕФА ўйин давом эттирилмаслигини маълум қилди. 1:1 ҳисоби якуний натижага ҳисобланади ва ҳар бир жамоага биттадан очко берилади. Ҳар қандай дисквалификация бажарилган деб ҳисобланади ва сариқ карточкалар ҳам ўз кучида қолади.
“Бельгия Қироллиги ФА ҳам, Швеция ФА ҳам вазиятдан келиб чиқиб, ўйинни якунламаслик ва натижани якуний деб ҳисоблаш истагини билдирди. Баҳс натижаси Ф гуруҳидаги вазиятга таъсир қилмайди, чунки Бельгия финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлган, Швеция эса бундай имкониятни йўқотган”, дейилади УЕФА баёнотида.