Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳомжон Неъматовнинг Беларуснинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Леонид Маринич элчиси билан мулоқоти чоғида икки давлат муносабатларини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, учрашув чоғида Ўзбекистон-Беларус муносабатларини ривожлантириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди, ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, жумладан Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини, шунингдек, "Беларусда ишлаб чиқарилган" миллий маҳсулотлар кўргазмасини 2020-йил кузида Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласи кўриб чиқилди.