Бугун Кинематография агентлигида Беларусь Республикаси Маданият вазирлиги мутасаддилари ва киномутахассислари билан видеомулоқот бўлиб ўтди.

Унда агентлик раҳбарияти билан Беларусь Республикаси Маданият вазири ўринбосари Валерий Громада, “Беларусфильм” миллий киностудияси бош директори Владимир Карачевский, Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчи ўринбосари Раҳматилла Назаров ва бошқалар иштирок этишди. 

Видеомулоқотда “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ҳамкорликда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, видеомулоқотда Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ҳамкорликда ко-продукция фильмларини ишлаб чиқариш, халқаро танловлар ўтказиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати