Унинг ёзишича, аввал юрак хуружи, инфаркт касаллигини ўтказган ва тез-тез қон босими кўтарилиб кетади. Маҳбуснинг тиббий ҳолатидан келиб чиқиб минтақавий вакилнинг тавсияси билан у 23-сон Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага ўтказилди.
Шунингдек, Муродулла Нормурадов Омбудсман томонидан жойига чиқиб ўрганиш учун юборилган Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Ҳумо” МФЙда яшовчи фуқаро М.О.нинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатини кўриб чиқди.
Мурожаат ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам ушбу оила ночор аҳволда яшаши ва моддий ёрдамга муҳтожлиги аниқланди. Минтақавий вакилнинг тавсияси билан Чироқчи туман ҳокимияти томонидан мурожаатчи М.О.га “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 1 миллион сўм моддий ёрдам ажратилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати