The Guardian нашрининг маълум қилишича, бугун Буюк Британия касалхоналарида коронавирусдан даволанаётган беморларнинг 60 фоизи  вакцина олмаган фуқаролар.  Улар ўз вақтида эмланмаганидан афсусда эканликларни билдиришмоқда.

Доктор Саманта Батт-Роденнинг нашр мухбирига билдиришича, касалхоналарнинг интенсив терапия бўлимлари асосан коронавирусга қарши эмланмаган беморлар билан тўла. Уларнинг аҳволи оғир.  

Докторнинг қўшимча қилишича, беморлар касалхонадан тузалиб чиққач тезлик билан эмланиш чораларни излаяпти.

The Guardian мухбири шундай беморлардан бири, ўқитувчи Абдулраҳмон Фодил билан суҳбатлашди. “Мен касалхондан чиқиш ва тезда вакцина олишни кутяпман. Бошқаларга ҳам тезроқ коронавирусга қарши эмланишни тавсия қиламан,” дейди у.  

Маълумотларга қараганда Буюк Британияда коронавирусдан вафот этиш кейинги кунларда кўпайиб, жорий йилнинг март ойидаги даражага етган.