Al Ekhbariya телеканали хабарига кўра, “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради. Футболчи “Ал-Иттиҳод” билан келишувга эришган. Жидда шаҳри клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланган.

Сал олдинроқ Бенземанинг Саудия Арабистони клубига ўтиши, “Ал-Иттиҳод” унга 2 йилга 200 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Таъкидлаш жоизки, “Ал-Иттиҳод” жорий йилда  Саудия Арабистони чемпиони бўлди.