Хусусан, 7 декабрь кунида бўлиб ўтган биржа савдоларида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан иккинчи сессияга 2 500 тонна Aи-80 бензини биржа савдоларига қўйилди.

Шу ўринда, биринчи сессияда иштирок этган мижозлар иккинчи сессиядаги савдоларда ҳам иштирок этишлари мумкин бўлиб, уларга жами 5 000 тонна бензин харид қилиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, иккинчи сессияга СЕГ ТAСCО томонидан ҳам 1 220 тонна (жами 2460 тонна) Aи-80 бензини биржа савдоларига қўйилиши таъминланди.

Шу муносабат билан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорни бензин маҳсулоти билан барқарор таъминлаш мақсадида мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тезкор чоралар кўрилаётганлигини, ажиотаж ва ортиқча хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилади.