Музей ходимларининг Қораўзак туманига ташкилаштирган илмий экспедицияси давомида Мурат шайх авлоди томонидан музейга бебаҳо экспонат — қадимий Қуръони карим қўлёзма китоби топширилди.

Тўлиқ сақланган мазкур муқаддас китоб тери ва тери муқобилидан ишланган бўлиб, ҳижрий 1285 йил, милодий ҳисобда 1868 йилда кўчирилган.

Маълумот сифатида, ҳазрат Мурат шайх ўз даврининг олими ҳисобланган. Унинг мақбараси Қораўзак тумани «Маданият» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.