Маълумот учун, BERKEMANN – энг замонавий технологиялар ва материаллардан фойдаланган ҳолда юқори сифатли қулай ортопедик пойабзал ишлаб чиқариш бўйича 135 йилдан ортиқ тажрибага эга жаҳон ишлаб чиқарувчиси саналади.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистонда бренд пойабзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг тафсилотларини муҳокама қилдилар. Немис компанияси раҳбари Томас Бауерфейнд сўзларига кўра, пандемиядан олдин компаниянинг 25 га яқин давлатда ишлаб чиқариш қувватлари бўлган. Энди компания ўз маҳсулотларини Венгрия ва Хорватиядаги заводларда ишлаб чиқаради.

Айни пайтда компания ўз маҳсулотларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил этишни мақсад қилган. Немис ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистонга жалб этилишига асосан қулай логистика, етарли миқдордаги хомашё, малакали кадрлар ва ривожланган ишлаб чиқариш инфратузилмаси, давлат томонидан хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани сабаб бўлди.

Биринчи босқичда корхона бу ерда пойабзал бланкалари ишлаб чиқаришни ўзлаштириб, кейинчалик тайёр пойабзал ишлаб чиқаришни режалаштиряпти. Шу мақсадда кўргазма доирасида инвестор учун корхоналарга бизнес-турлар ташкил этилади. Шунингдек, Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан B2B музокаралар олиб борилади.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси компанияга лойиҳанинг барча босқичларида ёрдам беришини маълум қилди.

Томонлар 2 ой ичида немис ишлаб чиқарувчисининг Ўзбекистонга навбатдаги бизнес миссиясини ташкил этишга келишиб олдилар, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.