Мазкур кўргазма Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган.

Жеймс Симон галереясига ташриф буюрувчилар икки нафар ҳомий қиёфасидаги милодий II асрга оид деворий суратни томоша қилишлари мумкин. 

Кўргазмада намойиш этилаётган фреска буддавийлик ибодатхоналари ҳамда Кушон ва Бақтрия зиёратгоҳларининг ички қисми башанг безатилишига мансуб ёрқин намунадир.

Олд кўринишда тим қора сочли ва оқ куйлакдаги киши тасвирланган. Орқа томондаги сиймо қалин сочли ва сариқ либосда намоён бўлади. Эркакларнинг чеҳралари ранг-рўйи ва бадиийлиги жиҳатидан ҳаққоний гавлалантирилган.

Деворий суратни “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача” кўргазмасида Берлинда 2024-йилнинг 14-январига қадар кўриш мумкин.