Ярим финал баҳслари жуда қизғин кечди. Аввал рингга қизлар кўтарилди.
– 57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекова ҳиндистонлик рақибаси Поонамга имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан чекланадиган бўлди.
– 54 кг вазнда рингга кўтарилган Нигина Ўктамова россиялик Анастасия Кириенкога қарши жанг қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
–60 кг вазнли боксчимиз Дилфуза Бекова қозоғистонлик Жулдуз Шояхметова билан кечган жангда ютқазиб, Ўзбекистонга бронза медали билан қайтадиган бўлди.
–64 кг вазнли боксчимиз Моҳинабону Абдуллаева латвиялик рақибаси Беатрис Розенталега умуман имконият қолдирмади. Жанг 5:0 ҳисобида юртдошимиз ғалабаси билан тугади.
–69 кг вазнда мусобаларда иштирок этган Хадичабону Абдуллаева ҳиндистонлик Арундхати Чоудхаридан мағлубиятга учраб, учинчи ўрин билан кифояланди.
–75 кг вазнли боксчимиз Соҳиба Рўзметова ҳам имкониятни бой берди. У қозоғистонлик Дана Дидайга ютқазда. Шундай қилиб, Соҳиба терма жамоамизга тўртинчи бронза медалини тақдим этди.
Ўғил болалар ўртасида ярим финал жанглари ҳам муросасиз кечди.
–52 кг вазнда Шаҳзод Музаффаров украиналик Руслан Цикалони мағлуб этиб, йигитларимиз ичида биринчи бўлиб финал йўлланмасини қўлга киритди.
–69 кг вазнда Аълохон Абдуллаев россиялик Чирав Ашалаевга имкониятни бой берди ва бронза медали эгасига айланди.
–81 кг вазнли боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев қийин кечган баҳсда Черногория вакили Питер Лижесевичдан устун келди.
+91 кг вазнда рингга кўтарилган Жаҳонгир Зокиров эса Венгрия терма жамоаси аъзоси Левенте Киссни мағлуб этган ҳолда олтин медаль учун баҳсни давом эттирадиган бўлди.
Шундай қилиб, кечаги жангларда бешта боксчимиз олтин медаль учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, яна шунча боксчимиз бронза медалига эга чиқишди.