Яқинда Зинеддин Зидан Франция миллий термаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча эса Ok Diario нашри Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида жамоаси ўйинидан қониқмаган Бразилия футбол конфедерацияси ушбу мутахассис хизматига қизиқаётгани  ҳақида ёзди.

Хабарида айтилишича, аввал Пеп Гвардиола билан музокаралар олиб борилган. Аммо у муваффақиятсиз якунлангач, БФК Зиданни миллий жамоага бош мураббий этиб тайинлашга ҳаракат қилмоқда.