Жаҳонгир Тўраев — 2002 йил, 26 январда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган.
У бугунгача ўндан зиёд халқаро математика олимпиадалари совриндори, академик Т. А. Саримсоқов номидаги, академик Т. Қори-Ниёзий номидаги стипендиялар совриндори ҳамда «Асакабанк» АЖ томонидан ташкил этилган «Ёш Математик» стипендияси ғолиби бўлган.
Бу қаторга бугун «Билим учун 100 миллион» олимпиадаси ҳам қўшилди.