Тантанали маросим сўзга чиққан олим ва педагоглар талабалик сафига қабул қилинган ёшларни қутлаб, ватанга содиқ, юрт келажаги ва тараққиётига дахлдор, юксак маънавиятли, мустақил фикрга эга бўлган, фуқаролик бурчини чуқур ҳис қиладиган баркамол инсон бўлиб етишишга тилак билдирди.

Анъанавий тарзда ташкил этилган «Мустақиллик дарси»да талаба-ёшларга истиқлолга эришиш ҳамда уни мустаҳкамлаш йўлидаги машаққатлар, мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиёти, халқаро ҳамжамиятдаги обрў- эътибори ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар хусусида тўхталинди.

Жорий йилда Тошкент давлат техника университетига давлат гранти асосида 735 ва контракт тўлов асосида 3340 нафар талаба ўқишга қабул қилинди. 35 нафар талаба эса имтиёз асосида ўқишга кирди.