Мазкур саволга ДСҚ  Ресурслар бўйича солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир ҚОДИРОВ тушунтириб берди:

- Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг  солиқ солиш объектидир.

 Қуйидагилар имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда солиқ базаси ҳисобланади:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — ер участкасининг умумий майдони ҳисобланади.

 Ерларнинг қандай эҳтиёжларга мўлжалланганлиги ва жойлашувига қараб солиқ ставкаларининг турли миқдорлари белгиланган.

 Паррандачилик – бу қишлоқ хўжалиги тармоғи. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар эса  қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун тақдим этилган ёки мазкур мақсадларга қаратилган ерлардир. Уларнинг таркибида қуйидаги қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган:

  • дарахтзорлар;
  • ички хўжалик йўллари;
  • коммуникациялар;
  • ўрмонлар;
  • ёпиқ сув ҳавзалари;
  • бинолар, иморатлар ва иншоотлар ажратилади.  

Шунинг учун, кадастр ҳужжатларига мувофиқ, маъмурий бино тагидаги ер майдони қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади ҳамда у мақсадли фойдаланилади, ер солиғи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун белгиланган қоида бўйича ҳисоб-китоб қилинади.