Ушбу ISO/ТС 331 биологик хилма-хиллика Франциянинг AFNOR миллий стандарт идораси раислик қилади. Қўмита биохилма-хиллик муаммоларини ҳал қилиш учун мавжуд миллий ва халқаро тажрибани бирлаштириш ва кенгайтириш орқали яхлит ёндашувни тақдим этишни режалаштирмоқда.
Бошқарув қўмитаси вакили Керолин Луиллери таъкидлашича, ISO/ТС 331 ишлаши ташкилотларга, шу жумладан ҳукумат ва va бизнес ҳамжамиятга, биологик хилма-хилликни ўз стратегияларига, қарор қабул қилиш жараёни ва ҳаракатларига қўшишга ёрдам беради.
Шунингдек, ISO/ТС 331 атроф-муҳит муҳандислиги, табиий ресурсларга асосланган ечимлар ва тегишли технологиялар каби биологик хилма-хилликнинг аниқ масалалари бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
“Ўзстандарт” агентлиги халқаро муносабатлар бошқармасидан маълум қилишларича, келажакда биохилма-хилликга оид стандартлардан фойдаланиш ташкилотларга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор Тараққиёт Мақсадлари, Иқлим ҳаракати (БМТ 13), Сув остидаги ҳаёт (БМТ 14), Қуруқликдаги ҳаёт (БМТ 15) дастурларини амалга оширишда бевосита ҳисса қўшиш имкониятини беради.