Бошқа шахсга тегишли бўлган «Lacetti» русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод икки нафар пиёдаларни уриб юборган ва бошқарувни йўқотиб, қарама қарши ҳаракат йўлига ўтиб 51 ёшли Маъруфжон бошқарувидаги «Spark» русумли автомобилга тўқнашган.
ЙТҲ натижасида пиёдалар – 22 ёшли Нозимахон ва унинг икки ёшли қизи Назокатлар бадан шикастларидан воқеа жойида ҳаётдан кўз юмдилар. Марҳумаларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Автомобиль ҳайдовчилари шифохонага етказилдилар.
ЙТҲ факти асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.