Ипак ипларини олиш нафақат технология ва инсон меҳнатига, балки табиий жараёнларга ҳам боғлиқ.
Ипак қурти капалаги 500 тагача тухум қўяди. 20-25 кундан сўнг ипак қуртлари тухумдан чиқади, улар 30 кун давомида тут барглари билан озиқланади.
Баргларни ейиш жараёнида, ипак қуртларининг вазни 10 минг баробаргача ортади. Ипак қурти ўз атрофида пилла тўқишни бошлайди. 48 соат ичида ипак қурти 1500 метр атрофида ипак ипини тўқийди.
Ипакчилар пиллаларни капалаклар пайдо бўлгунга қадар териб олиши лозим, акс ҳолда улар ипак билан озиқланиб, уни сифатсизлантириши мумкин.