Тайёргарлик жараёни ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказиляпти.
Кеча Қаршининг “Насаф” клуби Россия қуйи лигаси вакили “Волгарь” жамоасига қарши майдонга тушди. Ҳисобни 57 дақиқада рус клуби ўйинчиси Марк Полушин очган бўлса, 84 ва 86 дақиқаларда Ҳусайн Норчаев иккита гол киритиб, “Насаф”нинг ғалабасини таъминлади.
Пойтахтимизнинг “Бунёдкор” жамоаси Арманистон чемпиони “Алешкерт” билан баҳслашди. Учрашувда ҳисоб арманистонлик ўйинчи Едигарян томонидан очилди. У 30 дақиқада пенальтидан гол киритди. 80-дақиқада эса Суҳроб Иззатов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Янги мавсумда суперли ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” Қозоғистоннинг Биринчи лигаси вакили “Мақтаарал” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.