Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги 2017 йил 14 июлдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши мамлакатимизда ўз меҳнати, обрў-эътибори билан жамоадошлари, маҳалладошлари орасида ҳурмат-эҳтиромга эга бир гуруҳ замондошларимизни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаб келади.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида “Правда Востока” газетасининг фахрий ходими – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ляля Исамухамедова ва жамоамизда меҳнат фаолиятини давом эттираётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Тимур Низаев ҳам бор.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган барча ватандошларимизни чин дилдан қутлаймиз!