Сотувларнинг 79 фоизи биржа савдолари, 0,1 фоизи кўргазма-ярмарка савдолари, 20,7 фоизи электрон давлат харидлари ҳамда 0,2 фоизи авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 646,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 120,8 миллиард сўмлик маблағлари тежалди.
Шу давр ичида онлайн аукцион орқали 5,7 миллиард сўмлик 1 698 та авторақам ўз эгасини топган бўлса, биржа савдоларига чиқарилган 6 616,0 тонна пахта ёғининг 3 609,0 тоннаси сотилди.
Шунингдек, биржа савдосига қўйилган 353,7 минг тонна цементнинг180,0 минг тоннаси, 2 014,0 тонна пахта толасининг 2 009,0 тоннаси харидорлар томонидан сотиб олинган.