Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида 22 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ўртасида бокс бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Кечаги мусобақаларда 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Қувонарлиси, уларнинг барчаси муваффақиятли иштирок этди.
-48 кг. вазнда Асилбек Жалилов, -51 кг. вазнда Муҳаммадқодир Мамиржонов, -54 кг. вазнда Шаҳзод Музаффаров, -75 кг. вазнда Абдулазиз Абдупаттаев, -50 кг. вазнда Сабина Бобоқулова ва -52 кг. вазнда Феруза Казакова ўз рақибларини енгиб кейинги босқичга йўл олди.