Шифокорнинг айтишича, одам бир суткада ҳар бир килограмм вазни учун 40 миллилитр сув истеъмол қилиши лозим. Сув организмга нафақат соф ҳолатда, балки чой, қаҳва, шўрва ва бошқа ичимликлар шаклида ўзлаштирилади. У ёки бу шаклда ҳам унинг таркибида сув мавжуд бўлади.
Мевалар ва сабзавотларда, айниқса, сув миқдори кўп бўлади. Пишириқларда сув миқдори кам. Бироқ ҳатто 100 грамм қотган нон таркибида 10 миллилитр сув мавжуд.
“Бир суткда 1,5 литр сув истеъмол қилишни тавсия қиламан”, дейди нутрициолог.
Шифокор мазкур меъёрдан ортиқ ва кам бўлмаган миқдорда сув истеъмол қилишни тавсия этди. Таҳлиллар шуни кўрсатяптики, суюқликни 30 фоиз етишмовчилиги қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланишига, зарарли элементларнинг чиқариб юборилишига тўсқинлик қилиб, тери сифатида салбий таъсир кўрсатади.
“Сувни бир суткада 1,5 литрдан кўп миқдорда истеъмол қилиш, айниқса, бирваракайига 200-500 миллилитр ичиш юрак-қон томир, гипертоник касаллиги бор одамларнинг артериал босимини оширади”, дейди шифокор.
Унинг сўзларига қарганда, бунга сабаб ҳаракатланадиган қон миқдорнининг ошиши натижасида қон томирлари тезда кенгайишга улгурмайди. Натижада артериал босим ошади, дейилади iz.ru сайтида.