Нуронийларни жамият ҳаётига янада фаол жалб қилиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшларимиз тарбиясида кекса авлод вакиллларининг тажрибасидан кенг фойдаланиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилалар ўртасида барқарор муҳитни вужудга келтириш борасида амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган нуронийларни рағбатлантириш  мақсадида “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик – танловини ўтказиш белгиланган.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни ушбу кўрик-танловнинг Республика босқичи Самарқанддаги янги бунёд этилган Туризм марказида бўлиб ўтади.

Унда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи  ўринбосари ва бошқа масъуллар, алоқадор ташкилот ва идора раҳбарлари, ОАВ вакилларининг иштироки назарда тутилган.

Мазкур кўрик-танловда ҳудудий босқичларида биринчи ўринни олган  нуронийларимиз ўз ҳаётий тажрибаларида, маҳалласида “Бир нуроний-ўн нафар ёшга масъул”лойиҳаси асосида амалга оширган ишларни тадбир иштирокчилари ва ҳакамлар ҳайъти аъзолари олдида намойиш этишади.