Бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган нуронийлар уч шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Якунга кўра:
1- ўрин — Жумаев Чори Жумаевич (Сурхондарё вилояти) 27 миллион сўм пул мукофоти;
2-ўрин — Худоёров Солижон ҳожи (Самарқанд вилояти) 18 миллион сўм пул мукофоти;
3-ўрин —Тлеумуратов Нурмухамед Сейтпанович (Қорақалпоғистон Республикаси) 9 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Ҳудудлардан иштирок этган ҳар бир нуронийга фаол иштироки ва алоҳида ютуқлари учун ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.