Мазкур фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Пердегүл Бердимуратова ушбу кунга қадар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда фуқаролик паспортига эга эмас эди.
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев ҳамда Мўйноқ тумани ФҲДЁ бўлими ходимларининг мазкур ҳудудга уюштирган сафари давомида фуқаро П.Бердимуратова ва унинг икки нафар фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари топширилди.
Ўзига эса фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатилиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат олиб берилди ва ота-онаси Жалғас Бердимуратов ҳәм Зулфия Аймуратовалар қонуний никоҳдан ўтказилди.
Натижада, бир куннинг ўзида ушбу оила аъзолари 5 та расмий ҳужжатга эга бўлди.
-Ёшим 30 дан ошди. Ўзимку майли, фарзандларимнинг ҳужжати бўлмаса уларни қандай қилиб боғчага ёки мактабга жойлаштиришимни ўйлаб, қайғуга тушиб қолган эдим. Сентябрь ойида туман ФҲДЁ бўлими томонидан маҳалламиз аҳли учун сайёр давлат хизматлари кўрсатиш тадбири ўтказилаётганлигини эшитиб, мурожаат қилдим. Орадан бир қанча вақт ўтмасдан мурожаатим ўзининг ижобий ечимини топди-дейди П.Бердимуратова қувончини яширмай.
Кейинчалик Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Мўйноқ тумани ФҲДЁ бўлими томонидан бошлиғи яна 3 та хонадон эгаларига қонуний никоҳдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ҳамда уларнинг фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари топширилди.
Бундай имкониятлардан боши кўкка етган ота-оналар ўз қувончларини яшира олмади ва Давлат хизматлари агентлигига ўзининг чексиз миннатдорчилигини изҳор этди.
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси