Кеча кўҳна қитъада Европа лигаси ва Европа Конфедерациялар лигасининг чорак финали дастлабки ўйинлари якунланди. Европа лигасидаги асосий учрашувлардан бири Англиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтди.

Маҳаллий “Манчестер Юнайтед” Испаниянинг “Севилья”сини қабул қилиб, дурангга эришди. Мезбонлар ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳужумкор ўйин кўрсатиб, 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Лекин учрашув сўнгидаги иккита  автогол туфайли ютуқни бой берди.

ЕЛнинг қолган баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди: “Фейеноорд” – “Рома”  1:0,  “Ювентус” – “Спортинг” 1:0, “Байер” – “Юнион” 1:1.

Европа Конфедерациялар лигаси ¼ баҳслари эса қуйидагича якунланди: “Гент” – “Вест Ҳэм” 1:1, “Базель” – “Ницца” 2:2, “Лех” – “Фиорентина” 1:4, “Андерлехт” – “АЗ” 2:0.