Унга кўра, 2022 йилнинг 10 июлидан “Тошкент—Қўнғирот—Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 54/53-сонли ҳамда “Андижон—Қўнғирот” йўналишида ҳаракатланадиган 653-сонли йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилади. Бу ҳақида “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ расмий манбалари орқали хабар берди.
Унга кўра, “Тошкент—Қўнғирот” йўналишида қатновини амалга оширадиган 54-сонли йўловчи поезди жорий йил 10 июль куни соат 20:13 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан, “Қўнғирот—Тошкент” йўналишида қатновини амалга оширадиган 53-сонли йўловчи поезди эса жорий йил 11 июль куни соат 16:37да Қўнғирот темир йўл вокзалидан, “Андижон—Қўнғирот” йўналишида қатновини амалга оширадиган 653-сонли йўловчи поезди 10 июль куни соат 15:47да Андижон темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.
Шунингдек, мазкур поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилганлиги боис,
2022 йил 8 июль куни 11-сонли “Бухоро —Тошкент”,
2022 йил 10 июль куни 55-сонли “Хива—Тошкент”,
2022 йил 11 июль куни 657- сонли “Андижон—Қўнғирот”,
2022 йил 12 июль куни 658-сонли “Қўнғирот—Андижон”
2022 йил 12 июль куни 3-сонли “Қарши—Тошкент”,
2022 йил 14 июль куни 391 - сонли “Андижон—Бухоро”,
2022 йил 15 июль куни 655/656 -сонли “Андижон—Хива”,
2022 йил 16 июль куни 656/655- сонли “Хива—Андижон”,
2022 йил 16 июль куни 654- сонли “Қўнғирот—Андижон” йўналишларида қатновини амалга оширадиган йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгариш киритилади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан, шунингдек, сhipta.railway.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.