Тожикистоннинг «Xolding Aziya Grupp Tadjikistan» корхонаси яқин орада Ўзбекистонинг қатор шаҳарларига тажриба-синов тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди.

Жорий йилнинг 2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.

Душанбе – Термиз йўналишада қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.

Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади. 

Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.