Эътироф инсонга ҳамиша куч ва рағбат бағишлаб келган. Айниқса, бунга давлат раҳбари эътибори билан муносиб кўрилган бўлсангиз, завқу шавқи, фахр-ифтихори, шодиёнаси умрга татигулик бўлади.
Президентимизнинг фармонига мувофиқ “Содиқ хизматлари учун” медалига мушарраф бўлганим нафақат мен, балки ота-онам, оилам, фарзандларим ва жамоамиз учун ҳам қўшалоқ байрам, саодатли ёруғ кун бўлди.
Ушбу юксак мукофотни мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, тинч ва осуда ҳаётимизни ҳимоя қилишнинг мустаҳкам “Инсон қадри учун” деган муҳим тамойил марказий ўринга қўйилаётганини алоҳида таъкидлади. Дарҳақиқат, кейинги йилларда халқ ва армия бирлиги мустаҳкамланди. Бу кишига хотиржамлик бағишлайди.
Хотиржамлик ва тинчлик бўлган жойда эса тараққиёт кузатилади.
Шу маънода, бизнинг келгуси фаолиятимиз ҳам мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, ёшларимиз қалбида ватанпарварлик руҳини жўш урдириш, буюк аждодларимизнинг бой меросини тарғиб қилиш энг муҳими, Ватанимизда тинчликни сақлаш, азиз халқимизни ҳимоя қилишга қаратилишига сўз берамиз.
Зафар АХБУТАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси
бошлиғи ўринбосари, “Содиқ хизматлари учун”
медали соҳиби