Тадқиқот давомида Бристоль ва Нанкин университетлари вакиллари турларнинг юз миллионлаб йиллардаги эволюциясини ўрганишди. Натижалар шуни кўрсатдики, замонавий қушлар ва судралиб юрувчиларнинг илк аждодлари болаларни тухумсиз дунёга келтирган. Бошқача айтганда, аввал товуқ, кейин эса тухум пайдо бўлган.
Узоқ вақт давомида, тахминан 300 миллион йил олдин қаттиқ қобиқли тухумларнинг пайдо бўлиши тўртоёқлиларга ерни забт этишга имкон беради, деб ишонилган. Қаттиқ қобиқ болаларни душман муҳитдан ишончли ҳимоя қилди.
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, қадимги турларнинг “муваффақият калити” амниотик тухум эди. У ривожланаётган эмбрионни иссиқ иқлимда қуриб қолишдан ҳимоя қилган, деб хабар беради mir24.tv.