Вакилларимиз орасида сузувчимиз биринчи бўлиб делегациямиз ғазнасини кумуш медал билан тўлдирди.
Бугун бошқа йўналишларда ҳам беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, стол тенниси баҳсларида микст (Шоҳруҳ Исканданов ва Сўғдиёна Ибодуллаева) ҳамда эркаклар ўртасидаги жуфтлик (Шоҳруҳ Исканданов ва Дамир Жузбанов) дастурида қатнашаётган вакилларимиз эртага ўтказиладиган ярим финал босқичига йўл олди. Бошқа спорт турларидаги атлетларимиз эса қизғин машғулотларни олиб бормоқда.