Унда туман ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги академияси мутасаддилари, Қуролли Кучлар академияси курсантлари, туман Халқ таълими бўлими, “Катта Қорасув” МФЙ ҳамда Миллий гвардия ходимлари иштирок этди.

Мазкур мактаб 2021/2022 ўқув йилини 850 нафар ўқувчи билан бошлади. 

Мирзо Улуғбек туман хокими Шавкат Иргашев ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи Рустам Хотамов ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, мактаб кутубхонасига бадиий китоблар тўпламини совға қилди.

Тадбирда биринчи синф ўқувчиларига “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.