Резина сақич ҳақида гап очилса, дадам доим бир воқеани айтиб, бизни кулдиради. Айтишича, дадам ватан олдидаги бурчини 1974 йилларда Германияда ўтаган. Хизматдан қайтаётиб, бир қути резина сақич ҳам олиб келган. Ўша пайтда қишлоқда одамлар ҳали резина сақични билмас эканлар. Ҳали ёшгина қизча бўлган аммам акам ирис қанд олиб кепти, деб сақичларнинг 1-2 тасини ютиб юбришга ҳам улгурган экан. Кейин дадам бу қанд эмас, сақич, чайналади, ютиб юбормагин, деб тушутирган экан. Ҳамма кулган, дейди ўшанда.

Ана шу резина сақичлар илк бор АҚШнинг Мейн штатидаги Куртис сақич компанияси томонидан 1848 йилда Куртис асалари муми ва қарағай қатронидан тайёрланган сақич ихтиро қилинган. Ушбу ғоя шу қадар муваффақиятли бўлганки, ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган.