Биржа матбуот хизмати хабарига кўра, сотувларнинг:

• 78,5 фоизи – биржа савдолари;
• 0,2 фоизи – кўргазма-ярмарка савдолари;
• 21,1 фоизи – электрон давлат харидлари;
• 0,2 фоизи – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 574,2 миллиард сўмни ташкил қилди. Шунингдек, ушбу давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 559 та авторақамлар сотилди. Cотилган давлат рақам белгиларининг умумий нархи 5 миллиард сўмни ташкил қилди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 988,1 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Жумладан:

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. 24-30 октябрь кунлари биржа савдоларида 10 000 тонна шакар сотувга қўйилди ва ундан 9 850 тоннаси, яъни 98,5 фоиз қисми сотилди. Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 890 минг сўмдан 10 807 минг сўмгача пасайган.

Пахта толаси

Биржанинг пахта толаси бозорида ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 436 тонна пахта толаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 287 тоннани ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 23 717 минг сўмдан 19 879 минг сўмгача, яъни 16,2 фозига пасайди.

Омухта ем

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 20 559,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 10 821,0 тоннаси, яъни 52,6% қисми сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 171,0 минг сўмдан 2 137,0 минг сўмгача, яъни 1,6% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 107 харидор иштирок этди.