Тошкент шаҳрида яшовчи, 1953 йилда туғилган аёл (муқаддам бир неча маротаба судланган) ўзининг 1982 йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, лекин, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини сотмоқчи бўлишган.

Улар харидорга 9 миллион АҚШ долларига сотишга келишиб, мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.