“Афсуски, Бишкек мэри Азиз Суракматовнинг COVID-19га топширган охирги тести мусбат чиқди”, — деб ёзади Тулобаев ўз хабарида.
Унинг сўзларига қараганда мэр уч кундан буён ўзини ўзи ҳимоялаш тартибида бўлиб, унинг тана ҳарорати унчалик баланд эмас. “У масофадан ишламоқда, шаҳар ва тезкор штаблар, шаҳар хизматлари ва тузулмалари нормал режимида ишламоқда. Илтимос! Вирус чиндан мавжуд ва жуда хавфли! Ниқоб тақинг! Гигиенага риоя қилинг! Уйда қолинг!”, — дея таъкидлади аппарат раҳбари.
Шу ҳафтада тайинланган Қирғизистон Бош вазири хусусий сектор ва давлат хизматида фаолият олиб бораётган ходимларга масофадан ишлаш режимига ўтишни тавсия қилди.