Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Аёл — дунёни яхшилик сари ўзгартирувчи лидер» форумида нутқ сўзлади.

Унинг таъкидлашича, аёл овози — бу шунчаки ҳисса эмас, балки заруратдир.

«Биз фақатгина мамлакатларимиз тараққиётини қўллаб-қувватламаймиз, балки ушбу тараққиётнинг тенг иштирокчиларимиз. Биз яратувчилар ва ўзгаришлар ташувчиларимиз. Бизнинг етакчилик йўлимиз кураш орқали кечади», — деди у нутқида.

Мирзиёеванинг сўзларига кўра, Ўзбекистон минтақада биринчи бўлиб оиладаги зўравонликка қарши қонун қабул қилган давлатга айланди.

Шунингдек, у Ўзбекистонда аёллар парламент аъзоларининг 38 фоизини ташкил этишини таъкидлади. Президент ташаббуси билан мамлакатда барча қизлар учун магистратурада ўқиш бепул бўлгани, бир йил ичида 15 мингдан зиёд қизлар грант асосида таълим олиш имконига эга бўлгани қайд этилди.

«Биз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг бир қисми бўлиш учун рухсат сўрамаяпмиз, биз аллақачон бу жараённинг юрагимиз. Биз — куч манбаи ва оилаларимизнинг виждонимиз. Биз — Қурманжан Дотҳо ва Тўмарис меросхўримиз. Бу — бизнинг умумий ифтихор, куч ва биргаликдаги ғалабалар тарихимиз», — дея қўшимча қилди у.