Ушбу конгресс-кўргазма форумда дунёнинг 8 мамлакатидан 70 дан ортиқ компаниялар вакиллари ташриф буюрган.
Шунингдек, Ўзбекистондан ҳам бир қатор маҳаллий ва дистрибютор корхоналар тадбирда иштирок этмоқда.
Жумладан, «XPmed medical», «Optima Sobirjon», «Uzgermed pharm» ҚК, «Nika Pharm», «Dentafill Plyus», «Rosso», «Samarkand England Eco-Medical», «Chori plast», «Merrymed pharm» компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма стендидан ўрин эгаллаган.
Форум давомида иштирокчилар интерактив тақдимотлар, ихтисослашган мутахассисларнинг маслаҳатлари, турли касалликларнинг экспресс диагностикаси ҳамда соҳага доир бошқа муҳим янгиликлар билан яқиндан танишишлари мумкин, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.