Мазкур идоравий ҳужжат “Битирувчи сифати индекси”ни ҳисоблашда қўлланиладиган индикаторлар ва коэффициентларни аниқлаш тартибини белгилайди.
“Битирувчи сифати индекси” қуйидаги индикаторлар асосида ҳисобот йили якунларига кўра шакллантирилади:
битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги;
барқарор бандлик даражаси;
ўртача ойлик даромади;
бандлик тоифаси.
Ҳисобот йили 1 июлдан бошланиб, кейинги йилнинг 30 июнь санасига қадар бўлган 12 ойлик давр ҳисобланади.
Ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчилар учун битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги ва бандлик тоифаси индикаторларида энг юқори коэффициент қўлланилади ҳамда барқарор бандлик даражаси индикаторини ҳисоблашда барқарорбандлиги таъминланган битирувчилар сифатида ҳисобга олинади.
Бандлик тоифаси индикаторини ҳисоблашда битирувчи бир вақтнинг ўзида бир нечта тоифага мансуб бўлган тақдирда, унга нисбатан белгиланган оширувчи коэффициентлардан энг юқориси қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ–58-сон Фармонига мувофиқ “Битирувчи сифати индекси”ни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар йили энг юқори индексга эга 20 та олий таълим ташкилотининг Карьера марказларини 500 млн сўмдан молиявий рағбатлантириш йўлга қўйилган.