Маълумот учун айтиш жоизки, 2020-2021-ўқув йилида 1979 нафар битирувчидан 13 нафарига “олтин”, 2 нафарига “кумуш” медаллар берилган бўлса, 2021-2022-ўқув йилида 1517 нафар битирувчининг 21 нафарига “олтин” ва 8 нафарига “кумуш” медаллар берилди.
Шунингдек, фахрли битирувчиларнинг ота-оналари ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди. Тадбир давомида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов битирувчиларга 30 июнь — “Ёшлар куни” муносабати билан самимий тилакларини билдирди, деб хабар беради Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.