16-17 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчасидаги «ЕКОБОЗОР» савдо мажмуасида соат 10.00 дан 17.00 гача ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ИВ Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.
Ушбу тадбир Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилдан буён Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган «Биз биргамиз» ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Ярмаркада ўз уйларида турли хил буюм ва маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланадиган, бироқ уларни сотишда қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бўлган шахслар тайёрлаган маҳсулотлар сотилади.
Тадбир санъаткорлар иштирокида кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.