Қайд этилишича, анжуманнинг биринчи қисмида мезбон терма жамоа бош мураббийи Космин Олариу ва жамоа дарвозабони Ҳолид Эйса иштирок этди.
Рақибимиз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Эртанги учрашувда муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмаслиги аниқ, аммо биз барчасига тайёрмиз. Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Ўзбекистон гуруҳдаги энг яхши жамоалардан бири. Улар жуда тартибли ва баланс футбол намойиш этишмоқда. Биз сўнгги бир ҳафта давомида имкон қадар яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Энди эса йигитларни тўғри йўналтириши ва мотивация беришимиз керак. Катта ўйин ва катта жанг. Биз ўзимизнинг имкониятимизга ишонамиз. Бор кучимиз билан курашамиз, — деди БАА терма жамоаси бош мураббийи.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.