Унинг доирасида пойтахтимиздаги «Uz Expo Centre» миллий кўргазмалар марказида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мазкур миллий кўргазмага Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Беларусь Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталя Кочанова ташриф буюрди.

Кўргазмадан озиқ-овқат, тўқимачилик, ипакчилик, енгил саноат, тиббиёт, машинасозлик, таълим ва туризм соҳаларида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар маҳсулотлари ўрин олди.

Унда Ўзбекистоннинг 50 дан корхонаси ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Шу билан бирга мазкур кўргазмада «Made in Belarus» бренди остидаги маҳсулотлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Кўргазма доирасида озиқ-овқат саноати, таълим ва фан, туризм ва дам олишни ташкил қилиш йўналишларида ҳам тақдимотлар ўтказилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Кўргазма иштирокчилари тажриба алмашиш, янги ҳамкорлар излаш ва истиқболли алоқалар ўрнатиш имконига эга бўлдилар.