Бу эса кўплаб низоли ҳолатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 31-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман)га айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хусусий мулк дахлсизлигига, айрим мансабдор шахсларнинг асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.