Инсонларнинг интеллектуал ижоди масҳули яратилишининг жадаллашиши билан бир қаторда, улардан фойдаланиш, муҳофазасини таъминлаш масаласи ҳам долзарблашиб бормоқда. Қолаверса, интернет тармоғининг жамиятимиз ҳаётида кириб келишининг такомиллашиши оқибатида маълумотлар олиш, ахборот алмашиш ҳамда мулкка бўлган ҳуқуқларнинг рухсатсиз фойдаланиш ҳам ошиб бормоқда.

Авваломбор, блокчейн тушунчасига, унинг келиб чиқиш доирасига аниқлик киритадиган бўлсак, “блокчейн” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, “блоклар занжири” маъносини англатади.

Блокчейн ўз ўрнида тизим иштирокиларнинг амалга оширадиган кўчириш амалиётлари тўғрисидаги ахборотлар базасини занжир кўринишида тақдим этади. Блокчейн технологиясининг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда марказий сақлаш маркази мавжуд бўлмайди.

Мазкур технология биринчи маротаба 2009 йилда реализация қилинган бўлиб, унинг биринчи шакли биткоин билан амалга ошириладиган операцияларнинг асосий ва умумий реестри сифатида намоён бўлган. Даставвал, блокчейн технологияси молия ва банк секторларида жадал фойдаланилган. Ҳозирги кунда ушбу технологиянинг қўлланиш соҳалари ижтимоий муносабатларнинг ривожи билан бевосита боғлиқ бўлиб, деярли барча секторларда, хусусан, транспорт, таълим, медицина, жиноят процесси, давлат хизматлари, туризм, қишлоқ хўжалиги, кўчмас мулк ва ҳ.к. Блокчейн технологиларининг жамият ҳаётида қўлланиш соҳаси чегараланмаган. 

Бевосита, блокчейн технолгияларининг, марказлаштирилган сақлаш тизими мавжуд бўлмаслигига қарамасдан, мазкур марказлаштирилмаган базададоимий равишда ўсиб борувчи блокларнинг, яъни тизилаштирилган рўйхат сақланади  Ушбу блоклари ўз ишида олдинги блокнинг яртилганлиги вақтига ва мавжуд блокка ҳаволалари мавжул бўлади. Янги ёзувлар, тизим фойдаланувчиларининг кўпчилик овози билан мақулланган ғолдагина киритилади ҳамда олдин муайян вақтда киритилган ахборот ўзгартирилишиниг ҳамда тизимдан ўчирилишиниг имкони мавжуд эмас. Блокчейн тизимида ахборот алмашинуви реестр фойдаланувчилари томонидан ишлаб чиқилиб тасдиқланади. Шу сабабли, тизимда блок занжирларининг нусҳалари сақланади.

Ушбу технологиянинг асосий вазифаси ахборотни сақлаш услуби бўлганлиги сабабли, блокчейнда ҳар қандан турдаги ахборотлар, шу ўринда, ракамли ва рқамлаштирилаётган маълумотлар занжир кўринишида сақланиши мумкин. Бир сўз билан блокчейн технологиялари ахборот технологияларини сақлашнинг революциясининг бошланиши деб баҳоланиши мумкин. Блокчейн технологилари ўз ўрнида маълумотларнинг сақланишининг самаралилиги ва хавфсизлилиги нуқтаи назаридан жамият ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Ушбу технологиянинг ахборотларнинг сақланишини таъминланишига нисбатан татбиқ этилиши бир қатор афзалликларга сабабчи бўлади, хусусан:

  1. Марказлаштирилмаганлиги. Маълумотларнинг ягона марказга бирикмаганлиги, фойдаланувчилар ўртасида, уларнинг жойлашувидан қатъи назар занжирдаги блокларни қўчириш имконини беради. Бу эса ўз навбатида, воситачилардан фойдаланиш заруриятини йўқотиши, маълумотларнинг бир жойдан иккинчисига кўчирилишида вужудга келадиган ҳаражатларнинг кескин камайишига, ахборотларнинг ишлаб чиқилиш жараёнини осонлаштириб, тезлаштирилишига сабабчи бўлади.
  2. Тақсимланганлиги. Барча ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар тизимга уланган жамиики компютерларда сақланиб қолади. Ўз ўрнида, ушбу афзаллик, ахборот тизимига нисбатан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумларни ҳамда қўрилманинг ишдан чиқиб қолишини олдини олади. Қолаверса, маълумотларнининг ўғирланишини, ўзгартирилиши ва тизимдан ўчириб юборилишини олдини олиб, самарали ҳимоясини таъминлайди.
  3. Кўчирмаларнинг очиқлилиги ва шаффофлиги. Барча амалга оширилган кўчирмалар занжир блоклар кўринишида сақланиб қолиб, фойдаланувчилар кўчирмалар ҳақида маълумотларга эга бўлишларига қарамасдан, уларни амалга оширган фойдаланувчининг шахси ҳақида маълумотга эга бўлмайдилар.
  4. Криптоҳимоя. Барча кўчирмалар электрон рақамли имзо билан имзоланади ҳамда тасдиқланади. Блокчейнда криптографик методлардан фойдаланган ҳолда маълумотларнинг шифрланиши таъминланади.
  5. Анонимлик. Фойдаланувчиларнинг манзили сифатида 32-битлик абстрак рақамлар қўлланилади.

Шу билан бир қаторда, блокчейн технологияси катта ҳажмли ахбротларни муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлашда самарали ҳисобланиб, муаллифлик ҳуқуқи соҳаси , хусусан, муаллифлик ҳуқуқи объектларининг сақланиш ва ҳимоя қилиниш доирасида ҳам ушбу технологиянинг татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади. 

Н.А.Тўрақулова
Тошкент давлат юридик университети
Интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси