Маълум қилинишича, лойиҳа доирасида 120 минг евро миқдоридаги замонавий китоблар, дарсликлар ҳамда дастурий таъминотлар инвестицион грант асосида тақдим этилади.

Шунингдек, кутубхона фондида Марказий Осиёда илк бор сунъий интеллектга оид китоблар жамланади. Келгусида эса мазкур масканда тўлақонли сунъий интеллект лабораториясини ташкил этиш режалаштирилган.

Ақлли кутубхона Ёшлар креатив шаҳарчаси ҳудудида жойлашади. Лойиҳа давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган мазкур шаҳарчада амалга оширилади.

Лойиҳа ташаббускорларидан бири, халқаро эксперт Муҳаммадхон Солиевнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус ҳар йили 20 мингдан ортиқ самарқандлик ёшларга замонавий касблар, хорижий тиллар ва бугунги кунда энг талаб юқори бўлган соҳалардан бири — сунъий интеллектни ўрганиш имконини яратади.